Oʻz

Miosta H® ПРЕПАРАТИНИНГ ЗАХАРЛИЛИК ВА ХАВФЛИЛИК ДАРАЖАСИНИ АНИКЛАШ

03.08.2024

Калит сўзлар: оқ сичқон, Miosta H®, препарат, мг/кг.

Кириши: Республикамиз ахолисига экологик жихатдан тоза ва сифатли чорвачилик махсулотларини етказиб бериш хамда озик-овкат хавфсизлигини таминлаш мақсадида, қорамолчилик сохасида организм учун зарарсиз бўлган ветеринария препаратларини қўллаш ва уларнинг хайвонлар организмининг умумий фаолиятига хамда махсулотлари сифат кўрсаткичларига тасир хусусиятларини ўрганиш ва амалиётга жорий этиш бугунги кунда мухим илмий ва амалий ахамият касб этади. Республикамиз ветеринария амалиётида қўллаш учун тавсия этилган Miosta H®  препарати Россия Федерациясининг ООО «Биостим» корхонаси томонидан ишлаб чиқарилган бўлиб, унинг хайвонлар организмидати асосий фармакологик таъсир хусусияти, жигардан тўхтовсиз ишлаб чикариладиган эндоген «LEAP-2» пептидита қарши антителалар ишлаб чиқаришни стимуллашдан иборат. Miosta H®  препарати қўллангандан сўнг организмда «LEAP-2» фаолияти тўсилади ва грелиннинг рецептор боғи узилиши натижасида қорамол иштахасининг ошишига ва оқсиллар қувват алмашинувининг меъёрланишига хамда қондаги глюкоза миқдорининг баркарорлашишига олиб келади. Юқорида санаб ўтилган жараёнларнинг меёрланиши натижасида қорамоллар кунлик вазнининг усиши, сут махсулдорлиги ва унинг ёғлилик даражаси ошишига олиб келади.

Эндоген LEAP-2 меьёрлаштирувчи антитель таначаларининг энг юқори титри, препарат иккинчи марта юборилгандан сунг 10-20 кун ўтгач хосил булиши курсатиб ўтилган.

Шунга мувофиқ бизлар ушбу препаратнинг лаборатория хайвонлари организмига тасиридаги захарлилик ва хавфлилик даражасини аниқлаш максадида тажриба тадқиқотларини ўтказдик.

Responsive Image
Responsive Image

Тадқиқот объекти ва услублари: Тадқиқот Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети, Фармакология ва токсикология кафедраси лабораториясида, тана вазни ўртача 50 грамм бўлган 36 та оқ сичқонларда ўтказилди. Препаратнинг захарлилик ва хавфлилик даражаси умум кабул қилинган Л.И.Медведь (1974) таснифига мувофиқ аниқланиб, бахоланди. Тажрибадаги сичқонлар организмидаги патологоанатомик ўзгаришлар умум маьлум бўлган усулда ветеринария фанлари номзоди Б.А. Кулиев билан хамкорликда ўтказилди. Тажрибадаги сичқонлар яшовчанлиги, харакатчанлиги, сув ва озуқаларни истеьмол қилиши куник назоратда булди. Тажриба давомида сичқонларда юзага келган барча ўзгаришлар кайд килиб борилди. Тажриба 14 кун мобайнида олиб борилди.

Responsive Image
Responsive Image

Олинган натижалар ва уларнинг тахлили. Дастлаб тажрибадаги оқ сичқонлар тенг бўлган 6 бошдан 6 та гурухга ажратилган холда биринчи гурух сичқонларга препаратдан мушак орасига 200 мг/кг, иккинчисига -400, учинчисига – 800, тўртинчисига 1200, бешинчисига – 1600 ва олтинчи гурух сичконларига эса 2000 мг/кг миқдорида инъекция қилинди.

Тажриба давомида оқ сичконларда захарланишнинг клиник белгилари кузатилмади. Улар харакатчан булиб, сув хамда озуқани доимий равишда ихтиёрий қабул қилганлиги кузатилди. Шу билан биргаликда тажриба гурухларидаги оқ сичконлар ажратиб олиниб, улар ички органлари ва тўқималаридаги паталогоанатомик ўзгаришларни аниқлаш мақсадида ёриб кўрилди. Натижада тажрибадаги оқ сичқонлар ички органлари ва тўқималарида хусусан, жигарда, юрак тўқималарида, ўпка, талок, буйраклар ва ичакларда сезиларли патологоанатомик ўзгаришлар содир бўлганлики кузатилмади.

Хулоса: Россия Федерацияси, ООО «Биостим» корхонаси томонидан ишлаб чиқарилган Miosta H®  препаратининг захарлилик ва хавфсизлик даражаси бўйича ўтказилган тажрибаларда ушбу препаратни оқ сичқонлар организми учун кам захарли яни 4 синфга мансуб булган препарат эканлиги аниқланди.

Фойдаланилган адабиётлар руйхати:
1) Инструкция по применению ветеринарного препаpaтa Miosta H®  Россия, ООО «Биостим» 2023 г:
к методике определения среднесмертельных доз и концетраций химических веществ / Б. М. Штабский, М. И.
Гжегоцкий, М. Р. Гжегоцкий и др. // Ж. «Гигиена, и санитария». -1980. -Nº10. – C. 49-51.
2) Медведь Л.И. Справочник по пестицидам (гиг. применения и токсикология). -Киев.: «Урожай,» 1974. С. 448.
3) Салимов Ю, Салимова И.Ю, Хатамов Т.Т, «Фар-макология ва токсикология» дарслик, Lesson Press. 2023 й. 456 б.
4) Шадиев К.К. Фармацевтическая промышленность: вчера, сегодня, завтра// Кимё ва фармация, 2002.-Nº3 –
C.4-8.

Tadbirlar

17 May 2024

Miosta Group® kompaniyasi Halol sertifikatini oldi.

Batafsil
1 May 2024

Miosta Group® kompaniyasi O'zbekistonda Respublikasida ishlab chiqarishni yo'lga qo'ymoqda!

Batafsil
2 Fevral 2024

Miosta Group® ishlab chiqarishni mahalliylashtirish uchun ro'yxatdan o'tish guvohnomasini oldi

Batafsil