Oʻz

MIOSTA ОЛИМЛАР БИЛАН ХАМКОРУ ЦАМНАФАС

03.08.2024

Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялари университетида таниқли олимлар, иқтидорли тадқиқотчилару талабалар иштирокида вилоят ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошкармаси ва Miosta МЧЖи мутахассислари билан хамкорликда ўқув семинар ташкил қилинди. Хар қандай илмий янгилик, тавсия ва кўрсатмалар, турли фирма ва компанияларнинг дори-дармонлари, озуқавий қўшимчалари амалиётда ўз самарасини берса буни фақат олкишлаш, келажакда махаллийлаштириш керак.

Ана шу маьнода бугунги учрашувимиз ахамиятлидир, – деди университет ректори, биология фанлари доктори, профессор Х. Б. Юнусов. Семинарда сўз олган вилоят ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Нурбек Шарипов эпизоотията қарши профилактик тадбирларнинг намунали ўтказилаётганлиги ва «Долзарб 90 кунлик» доирасида мутахассислар фаолияти тўлиқ назоратда эканлитига тўхталди ва бу борада Miosta МЧЖ таклиф этаётган махсулотлар кутилганидек самара беришини таъкидлади. Университет профессори, ветеринария фанлари доктори Б.М.Эшбуриев ва Miosta МЧЖ рахбари «Э.Р. Кусаевлар»  Miosta H®  препаратининг қорамолларда қулланилганлиги ва мазкур препарат қорамоллар тирик вазнини оширишта, сут махсулдорлигини кўпайишиға, жун-терикопламаси ва хайвоннинг репродуктив холатини яхшиланишига, иммунитетини кучайишига, суяк ва пайлар регенерациясини тезлаштирганига этибор қаратишди.
Пастдарғом туманидаги фермер хўжалиги на ахоли шахсий хўжаликларида ўтказилган илмий тажрибалар телеэкранда намоиш килинди. Miosta масьулияти чекланган жамияти менеджери М.М. Ахмедов фото ва видеоматериаллардан фойдаланган холда ўтказилган тажрибаларни атрофлича шархлаб берди. Семинар якунида мутасаддилар университет олимлари билан Miosta МЧЖ ўргасидаги илмий-амалий хамкорликларини янада ривожлантиришга, тадкикотлар самарасини университет ўқув талим жараёнларида қўллашга хамда шу йуналишдаги илмий мақолаларни матбуотда узлуксиз чоп этиб боришга келишиб олинди.
Севинч  Эргашева

Tadbirlar

17 May 2024

Miosta Group® kompaniyasi Halol sertifikatini oldi.

Batafsil
1 May 2024

Miosta Group® kompaniyasi O'zbekistonda Respublikasida ishlab chiqarishni yo'lga qo'ymoqda!

Batafsil
2 Fevral 2024

Miosta Group® ishlab chiqarishni mahalliylashtirish uchun ro'yxatdan o'tish guvohnomasini oldi

Batafsil